Жиззахда педагог наркожиноят содир қилган вақтида қўлга олинди

Жиззахда педагог наркожиноят содир қилган вақтида қўлга олинди

Жиззахда ўқитувчи гиёҳванд модда сотган вақтида процессуал тартибда ушланган. Ҳолат Жиззах вилояти Ички ишлар органлари ходимлари томонидан гиёҳвандлик моддаларини тайёрлаш, сотиш ва сақлаш билан боғлиқ текширувда маълум бўлди.

 

Маълум қилинишича, ушбу жиноятни содир этган 47 ёшли фуқаро Шароф Рашидов туманида яшайди.

 

У ўзи меҳнат қилаётган таълим муассасаси ёнида 1 млн сўм пул эвазига марихуанна сотган вақтида процессуал тартибда қўлга олинган.

 

Тадбир давомида сотувдаги 14 грамм оғирликдаги гиёҳвандлик моддаси далилий ашё тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Аввалроқ, наркожиноятга алоқадор ўқувчи ва талабалар ҳақида хабар берган педагоглар рағбатлантирилиши ҳақида маълум қилган эдик.

 

Шунингдек, куни кеча Мактабгача ва мактаб таълими вазири ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ёшлар, ота-оналар ҳамда педагогларни гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг салбий оқибатларидан огоҳликка чақиришга қаратилган қўшма мурожаат йўллаган эди.