«Талабгорлар тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли ўз вақтида аттестация синовларидан четлатилган» — ММТВ

«Талабгорлар тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли ўз вақтида аттестация синовларидан четлатилган» — ММТВ

Аввалроқ, Наманган вилоятида бир гуруҳ шахслар аттестация имтиҳонларида педагогларга моддий манфаат эвазига масофадан туриб — «бункер» ташкил қилгани ҳақида хабар берилган эди.

 

Ҳолат бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабат билдирди.

 

«Жорий баҳорги аттестация жараёнларида айрим педагоглар томонидан ноқонуний қурилмалардан фойдаланишга уриниш ҳолатлари аниқлангач, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиб, ушбу ҳолатларга чек қўйиш юзасидан биргаликда ишлар олиб борилди.

 

Хусусан, жорий йил баҳорда ўтказилган малака тоифа синовларида 75 нафар, кузги синовларда эса 45 нафар педагог томонидан қўшимча қурилма ва шпаргалкаларни олиб киришга уриниш бўлган.

 

Ушбу талабгорлар тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли ўз вақтида аттестация синовларидан четлатилган.

 

Таъкидлаш жоиз, малака синови тестларида жараёнлар доимий кузатиб келинмоқда», дейилади хабарда.