«Ёшлар дафтари» жамғармалари орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича Президент фармони қабул қилинди

«Ёшлар дафтари» жамғармалари орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича Президент фармони қабул қилинди

Президентнинг 2025 йил 20 ноябрдаги «Ёшлар дафтари» жамғармалари орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ–222-сон Фармони қабул қилинди.

 

Қуйидагилар Фармоннинг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:

 

– 16 минг нафар «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашиш;

 

– «Мутолаа» лойиҳаси доирасида илмий-оммабоп, бадиий китобларни мунтазам ўқиб борувчи ёшларнинг улушини 10 фоизга ошириш;

 

– «Ибрат фарзандлари» лойиҳаси доирасида хорижий тилларни ўзлаштирган ёшлар улушини 30 фоизга ошириш.

 

Фармонга кўра, 2026 йил 1 февралдан белгиланган ижтимоий ёрдам турлари Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга ижтимоий шартнома орқали қуйидаги шартлар асосида тақдим этилади:

 

– таълим олишни узлуксиз равишда амалга ошириб бориш;

– таълим жараёнида ижобий ўзлаштириш кўрсаткичларига эришиш;

– волонтёрлик фаолиятини амалга ошириш;

– «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасидаги лойиҳаларда қатнашиш.