Аввалроқ, Марказий Осиё давлатлари олий таълим дипломларини ўзаро тан олиш бўйича келишув имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Нималар ўзгаради?
— Эндиликда битирувчилар минтақа давлатларида бемалол ишлаши, амалиёт ўташи ва ўқишни давом эттириши мумкин.
— Тўрт давлат (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон) барча иштирокчи мамлакатлар дипломларини қабул қилади.
— Қозоғистон эса фақат QS, ТHE ёки ARWU рейтингларида биринчи 1000 таликка кирган ОТМ дипломларини тан олади.
Шунингдек, томонлар олий таълим муассасалари томонидан берилган дипломларни уларда кўрсатилган ўқитиш, мутахассислик ва малака соҳаларига мувофиқ профессионал фаолият билан шуғулланиш, стажировка ўташ ва таълимни давом эттириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар сифатида тан оладилар.
Эслатма: Истисно ҳолатлар
Диплом қуйидаги ҳолатларда тан олинмайди:
— диплом ёки унинг иловаси тўлиқ тақдим этилмаган бўлса;
— маълумотларда чалкашлик бўлса;
— ҳужжат расмий намунага мос бўлмаса ёки расмий тасдиқланмаган бўлса;
— университет дипломнинг ҳақиқийлигини тасдиқламаса.
Изоҳ: Агар яқин кунларда ушбу маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимида эълон қилинса, Марказий Осиё давлатидаги ўзбек талабалари бемалол ўқиб, ўқишни тугатиш мумкин ва дипломлар бевостида тан олинади. Ҳозирда хориждаги ТОП-1000 таликка кирмаган ОТМлар дипломлари Ўзбекистонда нострификация (тест синовлари асосида) қабул қилинади.
