Термизда талаба ўзини 14-қаватдан ташлаб вафот этгани юзасидан терговга қадар текширув бошланди

Термизда талаба ўзини 14-қаватдан ташлаб вафот этгани юзасидан терговга қадар текширув бошланди

Жорий йилнинг 19 ноябр куни Сурхондарё вилоятида 18 ёшли талаба ўзини кўп қаватли бинонинг 14-қаватидан пастга отган.

 

Ҳодиса оқибатида Тошкент тиббиёт университетининг Термиз филиалида 2-босқичда ўқиётган талаба воқеа жойида ҳалок бўлган.

 

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилишича, соат 16:00 лар атрофида Термиз шаҳар Моваро домларида Тошкент тиббиёт университети Термиз филиали 2-босқич талабаси Самарқанд вилояти, Оқдарё туманида туғилган фуқаро йигит кўп қаватли уйнинг 14-қаватидан ўзини ташлаб, воқеа жойида вафот этган.

 

Ҳозирда, Термиз шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish