Мактаб директорларининг маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосарлари штат бирликлари қисқартирилади

Мактаб директорларининг маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосарлари штат бирликлари қисқартирилади

2025-йил 18-ноябрда Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг «Халқ таълими вазирининг 2019-йил 28-декабрдаги 406-сонли буйруғига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 431-сонли буйруғи қабул қилинди.

Унга кўра, умумий ўрта таълим мактабларида директорнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосарлари 1 (бир) штат бирлигида ажратилиши белгиланди.

Барча умумий ўрта таълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосарларининг штат бирликларида қисқариш бўлади.

Шунингдек, барча умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчи сонидан келиб чиқиб Мактаб маслаҳатчиси лавозимлари 0.5 ставкадан 1.0 ставкагачa ажратилади.

Буйруққа асосан, ўқувчилар сонига кўра Мактаб маслаҳатчиси лавозими учун штат бирликлари қуйидагича ажратилади:

– 300 нафаргача бўлса — 0.5 бирлик;

– 301 нафар ва ундан ортиқ бўлганда — 1.0 бирлик.