Махсус педагогика йўналиши битирувчилари қаерларда ишлаши мумкин?

Махсус педагогика йўналиши битирувчилари қаерларда ишлаши мумкин?

Махсус педагогика (дефектология) йўналиши – соғлом ҳамда ногиронлиги бўлган/имконияти чекланган болалар билан ишлаш учун зарурий педагог кадрларни тайёрлайди.

 

Махсус педагогика 4 та йўналишни ўз ичига олади:

 

– олигофренопедагогика (ақлий ривожланиши орқада қолган болалар);

 

– сурдопедагогика (эшитишида нуқсони бўлган болалар);

 

– тифлопедагогика (кўришида нуқсони бўлган болалар);

 

– логопедия (нутқида нуқсони бўлган болалар).

 

Ишга жойлашиш имкониятлари:

 

Ҳозирги кунда махсус педагогика йўналиши кўп қиррали бўлиб, битирувчи талабалар:

 

– соғлом болаларга мўлжалланган мактабгача таълим муассасаларида логопед;

 

– махсус мактабгача таълим муассасаларида дефектолог;

 

– умумтаълим мактабларида логопед;

 

– махсус мактаб ва мактаб-интернатларда дефектолог;

 

– оилавий поликлиникада логопед лавозимида фаолият юритишлари мумкин.

 

Аввалроқ, мусиқа таълими йўналиши битирувчилари қандай касбларни эгаллашлари мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.