Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024/2025 ўқув йили бошида фаолият юритаётган умумий ўрта таълим ташкилотлари сони 10 943 тани ташкил этган. Бу кўрсаткич 2020/2021 ўқув йили бошига нисбатан 762 тага ошган.
Уларнинг 455 тасини нодавлат умумтаълим ташкилотлари ташкил этган бўлиб, 2020/2021 ўқув йилига нисбатан уларнинг сони 4,5 баробарга кўпайган.
Ҳудудлар кесимида нодавлат умумтаълим ташкилотлари сони қуйидагича:
Қорақалпоғистон Республикаси — 7 та;
Андижон вилояти — 32 та;
Бухоро вилояти — 27 та;
Жиззах вилояти — 8 та;
Қашқадарё вилояти — 21 та;
Навоий вилояти — 4 та;
Наманган вилояти — 28 та;
Самарқанд вилояти — 38 та;
Сурхондарё вилояти — 4 та;
Сирдарё вилояти — 12 та;
Тошкент вилояти — 25 та;
Фарғона вилояти — 93 та;
Хоразм вилояти — 25 та;
Тошкент шаҳри — 131 та.
Ҳудудлар кесимида нодавлат мактаблар сони энг юқори кўрсаткични Тошкент шаҳри (131 та) қайд этган. Бу рақам нодавлат мактаблар сони энг кам бўлган Навоий ва Сурхондарё вилоятларидаги (4 тадан) кўрсаткичдан қарийб 33 баравар юқори.
Шунингдек, Фарғона вилояти 93 та нодавлат мактаб билан республикада иккинчи ўринда туради ва бу натижа кўплаб бошқа ҳудудлардагидан анча юқори экани билан ажралиб туради.
Умуман олганда, йирик аҳоли пунктлари ва иқтисодий фаоллиги юқори бўлган ҳудудларда нодавлат таълим муассасалари сонининг ўсиши кузатилмоқда. Бу эса таълим хизматларига бўлган талабнинг ортиб бораётгани ва соҳада рақобатнинг кучайиб бораётганидан далолат беради.
