Талабалар my.gov.uz порталида қандай хизматлардан онлайн фойдаланишлари мумкин?

Талабалар my.gov.uz порталида қандай хизматлардан онлайн фойдаланишлари мумкин?

Талабалар учун my.gov.uz порталида уйидан чиқмаган ёки таълим олишдан узилмаган ҳолда қуйидаги хизматлардан онлайн фойдаланиш мумкин:

 

1. Ўқиш жойидан расмий маълумотнома олиш ОТМ, лицей ёки касб-ҳунар муассасасидан зарур маълумотномани – электрон шаклда ва қисқа муддатда олиш имкони;

 

2. Давлат олий таълим муассасалари талабалари учун ижара тўлови компенсацияси – ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш учун аризани шаффоф ва онлайн топшириш;

 

3. Талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза – ётоқхонага жойлашиш масаласини электрон навбат асосида расмийлаштириш;

 

4. Ҳисобланган стипендия тўғрисида маълумот – ҳисобланган стипендиялар миқдори ва даври ҳақида расмий тасдиқланган маълумот олиш;

 

5. Чет тилини билиш даражасини аниқлаш – барча фанлардан билим даражасини аниқлаш ҳамда миллий сертификат олиш учун имтиҳонга ариза юбориш;

 

6. Хорижий таълим ҳужжатларини тан олиш (нострификация) – чет элда олинган дипломни Ўзбекистонда тан олиш учун расмий аризани масофадан юбориш;

 

7. Таълим ҳужжатлари дубликатини олиш – йўқолган давлат намунаси ҳужжатларининг дубликатини олишга расмий мурожаат қилиш;

 

8. Диплом маълумотларини қўшиш ва таҳрирлаш – ўрта махсус ва профессионал таълим дипломидаги маълумотларни қўшиш ва таҳрирлаш бўйича ариза юбориш.