Путин тиббиёт кадрларини тайёрлаш бўйича янги тартибни тасдиқлади

Путин тиббиёт кадрларини тайёрлаш бўйича янги тартибни тасдиқлади

Россия президенти Владимир Путин тиббиёт олийгоҳлари ва коллежларининг битирувчилари учун мақсадли таълим ва мажбурий мураббийлик (устозлик) тартибини жорий этувчи қонунни имзолади. Ҳужжат расмий ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди.

 

 

Унга кўра:

— Ординатурадаги барча бюджет ўринлари энди мақсадли бўлади.

— Ординатор агар мақсадли шартнома тузишни истамаса, у ўқишни фақат бўш ўрин бўлса, пуллик асосда давом эттириши мумкин.

 

 

Шунингдек, минтақа ҳокимликлари энди ёш тиббиёт мутахассисларини ишга жойлаштириш, мураббийликни ташкил қилиш ва қўшимча ижтимоий имтиёзлар бериш бўйича масъул бўлади.

 

 

Битирувчилар учун мажбурий мураббийлик жорий этилади, унинг муддати уч йилдан ошмайди. Аниқ муддати Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан турли мутахассисликларга қараб белгиланади.

 

 

Энди бепул тиббий хизмат кўрсатиш дастурида иштирок этувчи тиббиёт ташкилотлари ҳам мақсадли ўқитиш буюртмачиси бўлиши мумкин.

 

 

Мақсадли ўқишга қабул квоталарини ҳукумат белгилайди. Агар тиббиёт ёки фармацевтика йўналиши талабалари (ординатура бундан мустасно) мақсадли шартномани бекор қилса ёки белгиланган ташкилотда ишлашдан бош тортса, улар ўқишга сарфланган маблағни қоплашлари, шунингдек, шу сумманинг икки баравари миқдорида жарима тўлашлари керак бўлади.

 

 

Аввал тақдим қилинган таҳрирда барча бюджет ўринлари мақсадли бўлиши кўзда тутилган эди. Якуний қабул қилинган қонунга кўра эса:

— 70% ўринлар мақсадли,

— 30% ўринлар оддий бюджет бўлиб қолади.