«Эл-юрт умиди» жамғармаси Бошқарув кенгашининг 2025 йил 3 июндаги 1-сон қарорига мувофиқ нуфузли етакчи университетларда бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурларида таълим олиш учун Жамғарманинг 2025 йил 2-очиқ стипендия танловини эълон қилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу стипендия Президентнинг 2025 йил 5 майдаги «Иқтидорли мутахассисларнинг хорижда таълим олишини қўллаб-қувватлаш, уларда касбий кўникмаларини ривожлантириш ва рағбатлантиришга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида» ги ПФ-77-сон фармонига асосан жорий этилган.
Фармонга кўра, «Эл-юрт умиди» жамғармаси Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси этиб қайта ташкил этилган. «Эл-юрт умиди» жамғармасининг асосий вазифалари қуйидагилар этиб белгиланган:
2025 йил 1 cентябрдан бошлаб:
«Эл-юрт умиди» стипендияси ғолиблари очиқ танлов асосида тест синовлари ва суҳбат ўтказиш орқали аниқланади, тест синовларида номзодларнинг интеллектуал, таҳлил қилиш ва креативлик қобилиятлари, психологик барқарорлиги баҳоланади.
Бакалавриат бўйича ҳамда магистратура ва докторантура бўйича халқаро рейтинг ташкилотларининг глобал рейтинги натижаларига кўра:
– биринчи 100 таликка киритилган хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари таълим дастурлари бўйича ўқиш харажатлари (tuition fee) тўлиқ қопланадиган грант асосида қабул қилинган номзодларга «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиялари танловларсиз ажратилади;
– биринчи 300 таликка киритилган хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига қабул қилинган номзодларга халқаро транспорт ва тураржой харажатлари учун «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиялари танловларсиз ажратилади;
– биринчи 20 таликка киритилган хорижий олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим дастурлари бўйича ўқиш харажатлари (tuition fee) камида 50 фоиз қопланадиган грант асосида қабул қилинган Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблари битирувчиларига «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиялари танловларсиз ажратилади.
Мазкур стипендия танлови учун ўринлар ажратишда STEМ йўналишлари (илм-фан, технология, муҳандислик ва математика) ҳамда иқтисодиётнинг драйвер соҳаларига (энергетика, транспорт, урбанизация, архитектура ва қурилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги, геодезия, ер муносабатлари) шунингдек, давлат бошқаруви ва бошқа долзарб ижтимоий йўналишларга (тиббиёт, таълим) мақсадли асосда алоҳида устуворлик берилди.
Президентнинг 2025 йил 26 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-61-сонли фармонига мувофиқ, «Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали хорижий мамлакатларда таълим олиб қайтган стипендиатлар миллий кадрлар захирасига тўғридан-тўғри киритилади ҳамда улар давлат органлари, ташкилотлари ва муассасаларига танловсиз ишга олинади.
Номзодларга ҳужжат топшириш жараёнида янада қулай шарт-шароит яратиш мақсадида Жамғарма томонидан онлайн платформа ишга туширилди. Номзодлар жорий йилнинг 12 ноябридан 26 ноябрига қадар мазкур платформа орқали тегишли ҳужжатларни юбориб, танловга номзод сифатида қатнашишлари мумкин.
Мақбуллик шартлари
Очиқ стипендия танловида кимлар иштирок эта олмайди?
а) бакалавриат таълим дастури бўйича 30 ёшдан катта бўлган, шунингдек, аввал ўхшаш мутахассислик бўйича хорижда бакалавриатда таълим олганлар;
б) магистратура таълим дастури бўйича — 22 ёшдан кичик ва 40 ёшдан катта бўлган, шунингдек, аввал айни ёки турдош мутахассислик бўйича хорижда магистратурада таълим олганлар;
в) докторантура таълим дастури бўйича (шу жумладан, аспирантура орқали фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун) — 25 ёшдан кичик ва 45 ёшдан катта бўлган, шунингдек, аввал фалсафа доктори (PhD), фан номзоди ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини хорижда олганлар, Ўзбекистонда фан доктори (DSc) илмий даражасини олганлар;
г) магистратура таълим дастурига ҳужжат топширишда 1 йилдан кам, докторантура таълим дастурига эса 2 йилдан кам меҳнат стажига эга бўлганлар;
д) олий маълумотга эга бўлмаганлар (мазкур талаб бакалавриат таълим йўналиши бўйича номзодларга татбиқ этилмайди);
э) хорижий мамлакатларда таълим олиши билан боғлиқ харажатлари халқаро ёки хорижий ташкилотлар, хорижий олий таълим ва илмий муассасалар томонидан, шу жумладан, Chevening, Fullbright, Erasmus Mundus, DAAD, KOICA, JICE ва шунга ўхшаш бошқа дастурлар асосида ажратиладиган грантлар ёки стипендиялар орқали тўлиқ молиялаштириладиганлар;
ж) хорижда сиртқи ва онлайн дастурлар орқали таълим оладиганлар;
з) жиноят содир этганлик учун судланганлиги тугалланмаган ёхуд судланганлиги олиб ташланмаганлар ушбу очиқ стипендия танловида иштирок этишлари мумкин эмас.
Қандай имкониятларни тақдим этади?
Ушбу стипендия қуйидаги бир қатор имкониятларни тақдим этади:
– бакалавр, магистратура ёки докторантурада ўқиш пули тўлиқ қопланади;
– шунингдек, визалар олиш, стипендиатларнинг барча турдаги транспорт воситалари билан таълим олиш жойигача бўлган йўлкира харажатлари (иккала томонга, кўпи билан йилига бир марта);
– таълим олиш даврида яшаш, овқатланиш, тиббий суғурта ва транспорт харажатлари;
– зарур ўқув ва илмий адабиётларни харид қилиш, шу жумладан дарсликлар сотиб олиш, стипендиат таълим олаётган хорижий таълим, илмий ёки бошқа муассаса талабларига биноан илмий мақолалар чоп эттириш, илмий мақолаларни кўчириб (электрон тарзда юклаб) олиш, мақолалар ҳамда илмий адабиётларнинг электрон базасига обуна бўлиш;
– Жамғарма Васийлик кенгаши қарорига кўра стипендиатларнинг хорижда таълим олиши билан бевосита боғлиқ бошқа харажатлари;
– ҳар бир таълим дастури бўйича битта стипендиатга ажратиладиган харажатларнинг чекланган миқдори Жамғарманинг Васийлик кенгаши томонидан белгиланади.
Ҳужжат топшириш тартиби қандай?
Номзодлар жорий йилнинг 12 ноябридан 26 ноябрига қадар мазкур платформа орқали тегишли ҳужжатларни юбориб, танловга номзод сифатида қатнашишлари мумкин.
Шунингдек, номзодлар ҳужжатларини топшириш жараёнида қуйидаги маълумотларни юклашлари лозим:
«Эл-юрт умиди» жамғармасига қандай мурожаат қилиш мумкин?
Телефон рақамлари:
+998 71 203 00 47;
+998 71 203 00 48;
+998 71 203 00 51.
Веб-сайт: www.eyuf.uz
Telegram: @Eyufmatbuot
Манзил: Тошкент шаҳри Амир Темур кўчаси 13-уй.
