Ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳрида яшовчи ўқитувчи мактабда тасодифан ҳушидан кетиб вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, марҳума Г.У Фарғонада жойлашган Информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган 6-сонли мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари сифатида фаолият юритган.
Мактаб директорининг айтишича, Г.У 2 йилдан буён ушбу лавозимда ишлаб келган. 2 йил давомида марҳуманинг соғлиғида ҳеч қандай муаммо кузатилмаган, лекин жорий йилнинг август ойида қон босими меъёридан кўтарилганини мактаб директорига айтган.
Шундан сўнг, жорий йилнинг 8 октябрь куни ўқитувчилар ўзаро малака ошириш мақсадида хонада тўпланиб мажлис ўтказилади. Шу куни соат 14:57 да Г.У ўзини ёмон ҳис қилаётганини директорга айтиб хонадан чиқиб кетади. Кейин 15:00 да ҳушидан кетиб қолганини замдиректор келиб айтганидан сўнг, ёрдам кўрсатиш учун хонадаги барча ўқитувчилар ташқарига чиқишади.
Даракчи.уз мухбирининг маълумотига кўра, мактаб ўқитувчилари тез ёрдам билан бирга унинг турмуш ўртоғига боғланишади. Тез ёрдам ходимлари шифохонага олиб боришганида аёл ўз ҳушида бўлган ва шифокор саволларига жавоб бера олган. Бемор зудлик билан Қўқон шаҳридаги шошилинч тиббий ёрдамнинг нейрохирургия бўлимига олиб келинган.
Нейрожарроҳнинг таъкидлашича, ўша куни аёл нафас бузилиши, салкам 200 дан ошиқ қон босими билан кома ҳолатида келган. Беморга бирламчи бош мия томография қилиниб, бош мия пешона чекка тепа соҳаси инсульт гематомаси ташхиси қўйилган. Буни олдини олиш учун, шошилинч нейрожарроҳлик амалиёти ўтказилган. Аперация жараёни яхши ўтган. Лекин аёлнинг умумий ҳолати оғирлиги сабабли мияни қуйган қон ҳажми катта бўлгани ва миянинг шикастланиши қаттиқ бўлгани учун унинг ҳолати оғирлигича сақланиб қолган.
Шифокорларнинг фикрича, беморда миянинг патологик қон томири ёрилишининг ҳисобига инсульт гематомаси ҳолати кузатилган. Аввалроқ, томография қилинмагани учун ташхисни олдини олинмаган бўлган.
Марҳума 33 кун давомида шу касалхонада даволанган аммо аҳволи яхшиланмагани сабаб вафот этган.
