Қайси халқаро олимпиада ғолиблари ОТМга имтиҳонсиз қабул қилинади?

Қайси халқаро олимпиада ғолиблари ОТМга имтиҳонсиз қабул қилинади?

2019 йил 3 майдаги ПҚ-4306-сонли Президент қарорига биноан, қуйидаги 5 та халқаро олимпиада ғолибларига давлат ОТМларига тест синовисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилиш имтиёзи берилади:

 

Халқаро математика олимпиадаси – International Mathematical Olympiad  (IMO);

 

Халқаро физика олимпиадаси – International Physics Olympiad  (IPhO);

 

Халқаро кимё олимпиадаси – International Chemistry Olympiad (IChO);

 

Халқаро биология олимпиадаси – International Biology Olympiad (IBO);

 

Халқаро информатика олимпиадаси – International Olympiad in Informatics (IOI).

 

 

Юқорида саналган 5 та халқаро олимпиададан бошқа барчасида ғолиб бўлган ўқувчиларга тест синовисиз ўқишга кириш ҳуқуқи берилмайди.

 

Масалан, асосий фан олимпиадаларининг республика босқичида 1, 2 ва 3-ўринларни эгаллаган иштирокчиларга давлат ОТМларига кириш имтиҳонларида мутахассислик фани бўйича максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи ва уч йил муддат давомида амал қилувчи сертификат тақдим қилинади.

 

Бошқача айтганда, республика фан олимпиадасида совриндор бўлганларга ўша фандан максимал балл берилади холос. Масалан, кимё фанидан республикада кучли учликка кирса, кимё фанидан максимал берилади. Агар кимё 1-мутахассислик фани бўлса, унда 93 балл, агар 2-мутахассислик фани бўлса, унда 63 балл берилади. Бошқа фанларини ўзи ишлаши керак бўлади.

 

Информатика ва ахборот технологиялари фанидан республика фан олимпиадасида совриндор бўлган ўқувчиларга мутахассислик фани сифатида математикадан максималл балл берилади.

 

Аввалроқ, халқаро олимпиада совриндорларини тайёрлаган педагогларга тўғридан тўғри олий малака тоифаси берилиши ҳақида хабар берган эдик.