Аттестация синовларида ўқитувчилар юқори натижаларни қайд этишди

Аттестация синовларида ўқитувчилар юқори натижаларни қайд этишди

Айни вақтда бўлиб ўтаётган малака синовларида қуйидаги педагоглар юқори натижаларни қайд этишди:

 

– Навоий вилояти, Навоий шаҳридаги 21-мактабнинг давлат ва ҳуқуқ асослари фани ўқитувчиси Дурдона Рўзиева 96 балл;

 

– Навоий вилояти, Хатирчи тумани ИМИ физика фани ўқитувчиси Зуҳриддин Худойбердиев 94 балл;

 

– Навоий вилояти, Қизилтепа туманидаги 21-мактабнинг кимё фани ўқитувчиси Зарнигор Норова 92 балл;

 

– Жиззах вилояти, Дўстлик туман ихтисослаштирилган мактабнинг кимё фани ўқитувчиси Биноли Шодмонов 92 балл;

 

– Тошкент шаҳри, Миробод туманидаги 214-мактабнинг физика фани ўқитувчиси Мафтуна Ибрагимова 90 бални қўлга киритди.

 

Аввалроқ, аттестацияда юқори балл олган кўришда нуқсони бўлган ўқитувчилар ҳақида хабар берган эдик.