Талабалар учун ижара тўловининг бир қисмини қоплаб берилиши учун ариза юбориш хизмати ишга туширилди

Талабалар учун ижара тўловининг бир қисмини қоплаб берилиши учун ариза юбориш хизмати ишга туширилди

Энди ижара уйида яшовчи талабалар ойма-ой ижара тўловининг бир қисмини қоплаб берилиши бўйича my.gov.uz портали орқали мурожаат қилишлари мумкин.

 

Хизматдан қандай фойдаланилади?

 

my.gov.uz порталига киринг:

 

– «Давлат ОТМ талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш» хизматини танланг;

 

– ҳужжат талаб қилинмайди — талабанинг барча маълумотлари автоматик текширилади.

 

Тўлов миқдори (ариза маълумотлари тасдиқланса):

 

– Тошкентдаги талабалар — БҲМнинг 1 баравари;

 

– вилоятдагилар — БҲМнинг 0.5 баравари қайтарилади.

 

Аризалар ҳар ойнинг 1–7 кунлари қабул қилинади.

 

Аввалроқ, Президентнинг 2025 йил 16 сентябрдаги «Республиканинг ҳудуд, соҳа ва тармоқларида рақамли технологиялар жорий этилишини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–286-сон қарорига кўра, 2025 йил 1 ноябрдан давлат олий таълим муассасалари талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини қайтариш бўйича Ягона портал (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиш имконияти яратилиши ҳақида хабар берган эдик.