Навоийлик яна бир ўқувчи муддатидан олдин талаба бўлди (видео)

Навоийлик яна бир ўқувчи муддатидан олдин талаба бўлди (видео)

Навоий вилояти Нурота тумани 34-мактаб ўқувчиси Бегматова Зилола 5 та фандан сертификатларни олиб, муддатидан олдин талаба бўлди.

 

У биология, кимё, она тили ва адабиёт, тарих ҳамда математика фанларидан сертификатларни қўлга киритган.

 

Бундан ташқари, Зилола қатор олимпиадаларда иштирок этиб келмоқда.

 

Аввалроқ, Бухоро вилояти Пешку туман Ихтисослаштирилган мактабининг 11-синф ўқувчилари — Нигина Бахшуллоева ҳамда Наргиза Назирова бир неча фанлардан миллий сертификатларни қўлга киритган эди.