Фаолият объектлари:
– умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида;
– Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги идораларда;
– давлат бошқарув органлари, ўрта, ўрта махсус касбий таълимнинг давлат ва нодавлат муассасаларида.
Битирувчилар қуйидаги касбий фаолият соҳалари бўйича ишлашлари мумкин:
– мусиқа маданияти фани ўқитувчиси;
– Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси ва тармоқ илмий-тадқиқот институтларида ҳамда мустақил тадқиқотчи сифатида илмий-педагогик тадқиқот ишлари билан шуғулланиш;
– умумий ўрта таълим мактаби директори;
– умумий ўрта таълим мактаби, профессионал таълим муассасалари, олий таълим муассаларида лаборант;
– кабинет мудири.
Аввалроқ мактабгача таълим йўланиши битирувчилари қаерларда ишлаши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
