Кўришда нуқсони бор ўқитувчилар аттестация жараёнларида юқори балл тўплашди

Кўришда нуқсони бор ўқитувчилар аттестация жараёнларида юқори балл тўплашди

Бугун малака тоифа синовларида иштирок этаётган педагоглар орасида юқори даража кўрсатганлар рўйхати эълон қилинди.

 

Жумладан, бугун кўришда нуқсони бўлган ўқитувчилар юқори натижаларни қўлга киритишди:

 

– Хоразм вилояти, Боғот туманидаги 2-мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Бобурбек Тиллаев 100 балл;

 

– Тошкент вилояти, Қибрай туманидаги 10-мактабнинг давлат ва ҳуқуқ асослари фани ўқитувчиси Алибек Маҳмараҳимов 96 балл;

 

– Тошкент вилояти, Қибрай туманидаги 35-мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Очил Мамарасулов 94 балл;

 

– Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ туманидаги 40-мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Баҳром Шомуродов 92 балл;

 

– Тошкент вилояти, Тошкент туманидаги 1-мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Рамзиддин Дўстёров 92 балл;

 

– Сирдарё вилояти, Сайхунобод туман ихтисослаштирилган мактаби тарбия фани ўқитувчиси Каримбек Мухторов 92 балл;

 

– Тошкент шаҳри, Олмазор туманидаги 243-мактабнинг давлат ва ҳуқуқ асослари фани ўқитувчиси Ислом Сулаймонов 92 балл тўплади.

 

Аввалроқ, аттестацияда юқори балл олган самарқандлик ўқитувчиларни эълон қилган эдик.