Жорий йилда ўқишга қабул қилган талабалар орасида қизлар етакчилик қилмоқда

Жорий йилда ўқишга қабул қилган талабалар орасида қизлар етакчилик қилмоқда

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024/2025 ўқув йилида олий таълим ташкилотларига 381,7 минг нафар талаба ўқишга қабул қилинган.

 

Бу кўрсаткич 2020/2021 ўқув йилига нисбатан 2,2 баробарга ошган.

 

Уларнинг 196,7 минг нафарини қиз болалар, 185 минг нафарини ўғил болалар ташкил этган.

 

Олий таълим ташкилотларига қабул қилинган талабаларнинг ҳудудлар кесимида тақсимоти қуйидагича:

 

– Қорақалпоғистон Республикаси – 18,6 минг;

 

– Андижон вилояти – 12,5 минг;

 

– Бухоро вилояти – 31,5 минг;

 

– Жиззах вилояти – 6,3 минг;

 

– Қашқадарё вилояти – 28,8 минг;

 

– Навоий вилояти – 9,2 минг;

 

– Наманган вилояти – 16,1 минг;

 

– Самарқанд вилояти – 21,2 минг;

 

– Сурхондарё вилояти – 16,8 минг;

 

– Сирдарё вилояти – 5,3 минг;

 

– Тошкент вилояти – 22,7 минг;

 

– Фарғона вилояти – 20,7 минг;

 

– Хоразм вилояти – 16,8 минг;

 

– Тошкент шаҳри – 155,2 минг.