Хабарингиз бор, айни дамда педагогларнинг малака тоифасини аниқлаш бўйича аттестация жараёнлари қизғин давом этмоқда. Ушбу жараён орқали ўқитувчиларнинг билим ва касбий маҳорати баҳоланиб, уларга малака тоифалари ҳамда устамалар белгиланмоқда.
Навоий вилояти Учқудуқ тумани 18-умумий ўрта таълим мактаби кимё фани ўқитувчиси Қодирова Дилноза Аминовна 100 балл тўплаб, олий тоифани муваффақиятли янгилади.
Аввалроқ, Фарғоналик математика ўқитувчиси тоифа синовидан 100 баллик натижани қўлга киритгани ҳақида ҳам хабар берган эдик.
