Фарғонадаги боғчада совуқ хоналар муаммоси ҳал этилди

Фарғонадаги боғчада совуқ хоналар муаммоси ҳал этилди

Ижтимоий тармоқларда «Қува тумани 43-боғча хоналари совуқ, болалар касал бўлиб қолиши учунми?» мазмунида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ММТБ расмий муносабат билдирди.

 

Унга кўра, мазкур ҳолат тегишли тартибда ўрганиб чиқилган.

 

Қува туман ҳокимлиги ва масъул ташкилот томонидан мавжуд муаммо бартараф этилган.

 

Айни дамда туманидаги 43-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида иситиш тизими белгиланган меъёрда ишламоқда. Барча хоналар талаб даражасида иситилаётганини маълум қиламиз, — дейилади баёнотда.