Сирдарёда кимё фанидан аттестацияда юқори балл тўплаган ўқитувчилар маълум қилинди

Сирдарёда кимё фанидан аттестацияда юқори балл тўплаган ўқитувчилар маълум қилинди

Бугун, педагог кадрлар аттестациясида умумтаълим мактабларининг кимё ва физика фанлари ўқитувчилари иштирок этмоқда.

 

Сирдарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабарига кўра, тоифа синовларида қуйидаги ўқитувчилар юқори натижаларни қайд этишган:

 

– Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернати кимё фани ўқитувчиси Бойзоқова Нилуфар Абдуҳамид қизи бугунги тест синовларида муваффақиятли иштирок этиб, 96 балл;

 

– Сирдарё вилояти Боёвут туман Ихтисослаштирилган мактабининг кимё фани ўқитувчиси Бобоев Шуҳрат Мустафо ўғли бугунги тест синовларида муваффақиятли иштирок этиб, 94 балл;

 

– Сирдарё вилояти Сайхунобод туман Ихтисослаштирилган мактабининг кимё фани ўқитувчиси Собиров Шерали бугунги тест синовларида муваффақиятли иштирок этиб, 92 балл;

 

– Сирдарё вилояти Мирзаобод туман Ихтисослаштирилган мактабининг кимё фани ўқитувчиси Холмўминов Сарвар Бахтиёр ўғли бугунги тест синовларида муваффақиятли иштирок этиб, 86 балл тўплади.

 

Ҳамда мазкур устозлар олий тоифани ҳимоя қилиб, 70 фоизлик устамага эга бўлган.

 

Аввалроқ, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернати кимё фани ўқитувчиси Бозоров Бобурбек Улуғбек ўғли тест синовларида 88 балл билан олий тоифани ҳимоя қилганини хабар берилганди.