Чет тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳони учун рухсатномалар тасдиқланди

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳони учун рухсатномалар тасдиқланди

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича бўлиб ўтадиган навбатдаги имтиҳон санаси эълон қилинди. Унга кўра:

 

Имтиҳоннинг ёзма қисми — 15-16 ноябрь кунлари;

 

Гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари 17–28 ноябрь ва 1–5 декабрь кунлари (дам олиш кунларидан ташқари) бўлиб ўтади.

 

Талабгорлар имтиҳон жойи, куни ва аниқ вақтини my.gov.uz сайтининг «Менинг аризаларим» бўлимидан билишлари ва рухсатномани юклаб олишлари мумкин.

 

Рухсатномада талабгорлар қачон, қаерда тест синовида иштирок этиши кўрсатилган бўлиб, талабгорлардан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келиш сўралади.

 

Талабгорлар тест синови ўтказиладиган биноларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) асосида киритилади.

 

Имтиҳон ўтказиладиган жойлар ва уларнинг жойлашуви (геолокация): https://telegra.ph/Chet-tili-11-11