Директор жамғармасида ажратилган маблағлар етарли бўлмаса, директор буйруғи қабул қилинмайди

Директор жамғармасида ажратилган  маблағлар етарли бўлмаса, директор буйруғи  қабул қилинмайди

Ойлик иш ҳақи тўловларини амалга ошириш жараёнида инобатга олишини керак бўлган айрим қонунчилик ҳужжатларига (21.10.2025 йилдан бошлаб) киритилган ўзгартиришлар ва бошқа тушунтиришлар:

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори 13-банди 4-хат боши билан тўлдирилди.

 

Бунда директор жамғармасида ажратилган маблағлар етарли бўлмаган ҳолларда умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимларига моддий ёрдам кўрсатиш бўйича ишчи гуруҳ қарори ва директор буйруғи қабул қилинмайди.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19-яқнвардаги 34-сон қарори 11-банди қайта таҳрирланиб, C1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган (ТРКИ) сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига фақатгина умумтаълим муассасалари ходимларига устама тўланилишига аниқлик киритилди.

 

Давлат мактабгача таълим ташкилотларида иккинчи тил сифатида фаолият олиб бораётаган рус тили (ТРКИ) сертификатига эга ходимларига тўловлар амалга оширилмаслигини назоратга олиниши лозим.