Хабарингиз бор, айни кунларда педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш жараёнлари бўлиб ўтмоқда.
10-11 ноябрь кунлари мазкур синовларда умумий ўрта таълим мактабларининг математика фани ўқитувчилари иштирок этадилар.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабарига кўра, тоифа синовларида қуйидаги ўқитувчилар юқори натижаларни қайд этишган:
– Фарғона вилояти, Бешариқ тумани ихтисослашган мактабининг математика фани ўқитувчиси Жасурбек Қўшақув 100 балл,
– Бухоро вилояти, Қоракўл туман ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчиси Жаҳонгир Мирзақулов математика фанидан 98 балл, инглиз тили фанидан 90 балл,
– Хоразм вилояти, Шовот туманидаги 6-мактабнинг математика фани ўқитувчиси Нурбек Матқурбанов 96 балл,
– Хоразм вилояти, Гурлан туманидаги 14-мактабнинг математика фани ўқитувчиси Зоҳиджон Худайберганов 94 балл,
– Навоий вилояти, Зарафшон шаҳридаги 2-мактабнинг математика фани ўқитувчиси Зиёда Сапарова 92 балл тўплади.
Аввалроқ, малака синовларида юқори натижа кўрсатган математика фани ўқитувчилари эълон қилинганди.
Шунингдек, Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани 1-умумтаълим мактабининг математика фани ўқитувчиси Мўминова Шоҳида Қурбонназаровна ушбу тест синовларида муваффақиятли иштирок этиб, 94 балл тўплаб, олий тоифани ҳимоя қилгани ҳақида хабар берилганди.
