Аттестацияда юқори натижа кўрсатган математика фани ўқитувчилари маълум қилинди

Аттестацияда юқори натижа кўрсатган математика фани ўқитувчилари маълум қилинди

Педагог кадрлар аттестациясида 10-11 ноябрь кунлари умумий ўрта таълим мактабларининг математика фани ўқитувчилари иштирок этадилар.

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабарига кўра, тоифа синовларида қуйидаги ўқитувчилар юқори натижаларни қайд этишган:

 

– Фарғона вилояти, Бешариқ тумани ихтисослашган мактабининг математика фани ўқитувчиси Жасурбек Қўшақув 100 балл,

 

– Бухоро вилояти, Қоракўл туман ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчиси Жаҳонгир Мирзақулов математика фанидан 98 балл, инглиз тили фанидан 90 балл,

 

– Хоразм вилояти, Шовот туманидаги 6-мактабнинг математика фани ўқитувчиси Нурбек Матқурбанов 96 балл,

 

– Хоразм вилояти, Гурлан туманидаги 14-мактабнинг математика фани ўқитувчиси Зоҳиджон Худайберганов 94 балл,

 

– Навоий вилояти, Зарафшон шаҳридаги 2-мактабнинг математика фани ўқитувчиси Зиёда Сапарова 92 балл тўплади.

 

Аввалроқ, малака синовларида юқори натижа кўрсатган математика фани ўқитувчилари эълон қилинганди.

 

Шунингдек, Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани 1-умумтаълим мактабининг математика фани ўқитувчиси Мўминова Шоҳида Қурбонназаровна ушбу тест синовларида муваффақиятли иштирок этиб, 94 балл тўплаб, олий тоифани ҳимоя қилгани ҳақида хабар берилганди.