Хабарингиз бор, айни дамда педагогларнинг малака тоифасини аниқлаш бўйича аттестация жараёнлари қизғин давом этмоқда. Ушбу жараён орқали ўқитувчиларнинг билим ва касбий маҳорати баҳоланиб, уларга малака тоифалари ҳамда устамалар белгиланмоқда.
Бешариқ тумани ихтисослашган мактабининг математика фани бўйича тажрибали ўқитувчиси Қўшақув Жасурбек Яқубович малака синовида юқори натижани — 100 баллни тўплаб, олий тоифасини муваффақиятли ҳимоя қилди.
Аввалроқ, Бухоролик ўқитувчи икки фан йўналишида энг юқори натижа кўрсатганлиги ҳақида ҳам хабар берган эдик.
