Президентнинг тегишли фармонига асосан тиббиёт ходимлари куни муносабати билан мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими ва фармацевтика соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш йўлидаги фидокорона меҳнати учун бир гуруҳ соҳа вакиллари давлат мукофотлари билан тақдирланди.
Жумладан, олий таълим муассасалари орасида қуйидаги профессор-ўқитувчилар эътироф этилди:
И даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан
— Гадаев Абдигаффар — Тошкент давлат тиббиёт университети, оилавий тиббиётда ички касалликлар кафедраси профессори
— Кабулов Мелс — Қорақалпоғистон тиббиёт институти, хирургик касалликлар ва трансплантология кафедраси профессори
ИИ даража «Соғлом авлод учун» ордени билан
— Нурова Замира Аннакуловна — Тошкент давлат тиббиёт университети Термиз филиали, тиббий биология ва гистология кафедраси мудири
«Шуҳрат» медали билан
— Тураев Бобур Батир ўғли — Тошкент давлат тиббиёт университетининг болалар кўп тармоқли клиникаси, кардиохирургия бўлими кардиожарроҳи.
Уларнинг меҳнати юртимизда тиббий таълим сифатини ошириш, юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш ва соғлом жамиятни шакллантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун муносиб эътироф этилди.
