Тошкент давлат шарқшунослик университети 4-босқич талабаси Сабоҳат Ғофурова Сеул шаҳридаги Ёнсе (Yonsei University) университети томонидан ҳар йили корейс тили ва адабиёти бўйича хорижликлар ўртасида ўтказиладиган 31-халқаро ижодий танлов совриндори бўлди. У чет эллик иштирокчилар орасида биринчи ва умумий ҳисобда учинчи ўринни эгаллади.
Танлов корейс ёзуви эълон қилинганининг 579 йиллигига бағишланганди. Унда 76 мамлакатдан 1400 дан ортиқ талаба иштирок этиб, иккита номинация — «Кўзгу» мавзусидаги шеърий ва «Хотиралар» мавзусидаги иншолар бўйича ўз ишларини тақдим этган.
Танлов натижаларига кўра, 73 та мукофот, жумладан, бош президент соврини ва тўртта олтин мукофот топширилган.
