Президент ва номли давлат стипендияларига аризалар 15 ноябргача қабул қилинади

Президент ва номли давлат стипендияларига аризалар 15 ноябргача қабул қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларига онлайн ариза юбориш 15 ноябргача давом этади.

 

Олий таълим ташкилотининг 1-босқичидан муваффақиятли ўтган бакалавриат ва магистратура босқичи талабалари my.edu.uz платформаси орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендиялари танловининг Республика босқичига ариза топширишлари мумкин.

 

Бунинг учун my.edu.uz порталига кирилади, «Давлат стипендияларига онлайн ариза юбориш» хизмати (бакалавр ёки магистратура йўналиши бўйича) танланади ҳамда тегишли портфолио маълумотларини тўлдирган ҳолда ариза юборилади.

 

Аризалар 15 ноябрь (шу куни ҳам) қабул қилинади.

 

Видео йўриқнома билан танишинг.