Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директорига ўринбосарлар тайинланди

Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директорига ўринбосарлар тайинланди

Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари Ҳилола Умарова Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази йиғилишини ўтказди.

 

Мазкур йиғилишда Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директорига ўринбосарлар тайинланди.

 

Махмудов Анваржон Зокирович – Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори ўринбосари лавозимига;

 

Курбаниязов Шахзодбек Каримович – Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори ўринбосари лавозимига тайинланди.

 

Улар бунга қадар Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази бошқарма бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.