Малака синовларида қатнашиши белгиланган ҳамда кўришида нуқсони бўлган (бу ҳақида махсус гувоҳномаси мавжуд) педагогларнинг мурожаатлари асосида ҳамда уларга қулайлик яратиш мақсадида ушбу педагоглар учун барча фанлар бўйича тест синовлари 2025 йил 12 ноябрь куни соат 14:00 да (бир кунда) бўлиб ўтади.
Аввалроқ, 12 ноябрь куни тоифа синовиларда умумтаълим мактабларининг кимё ва физика фанлари ўқитувчилари иштирок этишлари ҳақида хабар берган эдик.
Демак, бу дегани 12 ноябрь куни умумтаълим мактабларининг кимё ва физика фанлари ўқитувчилари ҳамда кўришида нуқсони бўлган (бу ҳақида махсус гувоҳномаси мавжуд) педагоглар учун аттестация синовлари бир кунда ташкил этилади.
Маълумот учун, синовларда иштирок этувчи педагоглар:
– ўзларига бириктирилган ёрдамчиси (бириктирилганлиги тўғрисидаги буйруқ ҳамда мутахассислигини тасдиқловчи ҳужжат билан);
– шунингдек, тасдиқловчи ҳужжатлари ва гувоҳномалари билан келишлари шарт.
