А.Авлоний номидаги малака ошириш институтига Шотурсунова Нодира Насировна янги проректор этиб тайинланди

А.Авлоний номидаги малака ошириш институтига Шотурсунова Нодира Насировна янги проректор этиб тайинланди

Шотурсунова Нодира Насировна — Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғига мувофиқ, А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтининг Халқаро ҳамкорлик бўйича проректори лавозимига тайинланди.

 

Нодира Шотурсунова Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.

 

Таълимдаги меҳнат фаолиятини 2004 йилда Тошкент Тижорат ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежида ўқитувчиликдан бошлаган.

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида Фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик қилиш ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девонининг Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда гендер тенглик масалалалари бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган.

 

2023-2024 йилларда – Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг халқаро ҳамкорлик ишлари бўйича проректори лавозимида фаолият юритган.

 

Бугунга қадар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.