Ўзбекистондаги 8 та тиббиёт олий таълим йўналишлари халқаро аккредитациядан ўтди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди
Унга кўра, жорий йилда 3 та олий таълим муассасаси негизида Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилган. Шунингдек, Урганч давлат тиббиёт институти фаолияти йўлга қўйилган.
Самарқанд давлат тиббиёт университети нуфузли халқаро THE рейтингига кирган Ўзбекистондаги илк тиббиёт олийгоҳи бўлган. Жами 8 та тиббиёт ОТМнинг таълим йўналишлари халқаро аккредитациядан ўтган.
Бухоро давлат тиббиёт институти Webster университети билан 3+1 тизимида «Олий ҳамширалик иши» бўйича, Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти эса БААнинг Гулф университети билан 3+3 тизимида Associate degree in preclinical sciences бакалавриат ва Doctor of medicine магистратура йўналишлари бўйича қўшма дастурларни жорий этилган.
