Тошкент шаҳрида бир гуруҳ талабалар гиёҳванд моддаларни «закладка» усули орқали тарқатишда гумонланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган.
Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрида 1999 йилда туғилган талаба истиқомат қилаётган хонадонда гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, ашёвий далиллар тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.
Шунингдек, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида туғилган талабалар ўзаро тил бириктириб, Яккасарой туманидаги кўп қаватли уйлар олдида гиёҳванд моддаларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Аниқланишича, мазкур шахслар бир нечта нуфузли олий таълим муассасаларининг юқори босқич талабалари бўлишган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
