«Саволлар даражаси ўта мураккаб эмас» — андижонлик инглиз тили ўқитувчиси

«Саволлар даражаси ўта мураккаб эмас» — андижонлик инглиз тили ўқитувчиси

Aндижон вилояти, Қўрғонтепа ихтисослашган мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси Эркинжон Сиддиқов ҳам аттестацияда иштирок этиб, 88 балл тўплашга муваффақ бўлди. У натижага кўра 70 фоизлик устамага эга бўлди.

 

Ўқитувчи Эркинжон Сиддиқов ўз таассуротлари билан ўртоқлашар экан, шундай дейди:

 

Инглиз тили мутахассиси сифатида шуни айтишим мумкинки, саволлар даражаси ўта мураккаб эмас, ўз устида ишлаган ҳар қандай инглиз тили мутахассиси юқори баллни қўлга киритиши мумкин. Мана мен ҳам иштирок этиб, юқори баллардан бирини қўлга киритдим.

Қолган барча устозларга ҳам аттестация жараёнларида муваффақият тилаб қоламан.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятида фаолият юритувчи инглиз тили фани ўқитувчиси Марзия Жўраева ҳам аттестацияда 88 балл тўплаб, жараён билан боғлиқ ўз фикрлари билан бўлишган эди.