Рус тилидаги энг узун сўз аниқланди: 55 ҳарфдан иборат кимёвий атама

Рус тилидаги энг узун сўз аниқланди: 55 ҳарфдан иборат кимёвий атама

А.С. Пушкин номидаги Давлат рус тили институти мутахассислари рус тилидаги энг узун сўзни аниқладилар. Рекорд 55 ҳарфдан иборат кимёвий атамага тегишли — «тетрагидропиранилциклопентилтетрагидропиридопиридиновые». Бу сўз 2006 йилда берилган ихтиро патентининг номида учрайди.

 

Институтнинг умумий ва рус тилшунослиги кафедраси мудири Павел Катйшевнинг «РИА Новости»га маълум қилишича, бу атама пиридин (азот атоми бўлган олти аъзоли ароматик ҳалқа) ва тциклопентан (беш аъзоли углерод ҳалқаси) тузилмасини ўз ичига олган кимёвий бирикмалар гуруҳини англатади.

 

 

Бундай узун номланиш Халқаро назарий ва амалий кимё иттифоқи (IUPAC) қоидалари билан изоҳланади. Ушбу қоидаларга кўра, моддаларнинг номлари уларнинг тузилишига қараб тузилгани сабабли, сўзга янги кимёвий қисмлар (илдизлар) қўша- қўша чексиз узун сўзлар яратиш мумкин.

 

 

Аммо амалиётда, яъни ҳақиқий илмий иш ва мақолаларда, бундай жуда узун сўзлар одатда ишлатилмайди, чунки улар жуда мураккаб ва ноқулай.

 

 

Энг машҳур мисол — титин оқсили номи бўлиб, у 38 138 та аминокислотадан ташкил топган. IUPAC қоидаларига кўра, унинг тўлиқ номи ҳам шунча қисмдан иборат: «метилтреонилтреонил<…>изолейсин». 2012 йилда журналист Дмитрий Голубовский ушбу оқсил номининг тўлиқ вариантини ўқиб, видеога ёзиб олган. Ушбу сўз 211 584 та ҳарфдан иборат бўлиб, уни ўқиш уч ярим соатдан ортиқ давом этган.

 

 

Аввалроқ рус тилидаги энг узун сўз деб «превысокомногорассмотрителствующий» (35 ҳарф) сўзи ҳисобланарди.