«Менинг мактабим» лойиҳасининг саралаш босқичи ўтказилиш муддати маълум қилинди

«Менинг мактабим» лойиҳасининг саралаш босқичи ўтказилиш муддати маълум қилинди

«Менинг мактабим» лойиҳасининг 2025/2026-ўқув йилидаги 1-босқичи доирасида лойиҳа киритиш босқичи ўз якунига етди. Мазкур жараёнлар 22–31 октябрь кунлари ўтказилди.

 

 

Лойиҳа киритиш босқичи давомида мактаблардан жами 112 272 та лойиҳа келиб тушди. Бунда, Тошкент шаҳридаги мактаблардан энг кўп — 18 229 та ташаббус илгари сурилди.

 

 

Маълумот учун: 2025 йил 1–10 ноябрь кунлари лойиҳаларни саралаш босқичи бўлиб ўтади. Шундан сўнг 11–20 ноябрь кунлари овоз бериш босқичи ўтказилади.

 

 

Эслатиб ўтамиз, лойиҳа доирасида ҳар бир мактабга ажратилган маблағ доирасида ғолиблар аниқланади.