Хорижий унивеситетларда олинган дипломлар Ўзбекистонда қандай нострификациядан ўтказилади?

Хорижий унивеситетларда олинган дипломлар Ўзбекистонда қандай нострификациядан ўтказилади?

Хорижий давлатда олинган таълим тўғрисидаги ҳужжатни (дипломни) Ўзбекистонда тан олиш жараёни нострификация деб аталади. Ушбу жараён Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билимни баҳолаш агентлиги томонидан амалга оширилади.

 

 

Дипломлар қачондан бошлаб нострификация қилинади?

 

Фақатгина 1992 йил 1 январдан сўнг берилган дипломлар тан олинади.

 

Нострификациядан ўтишнинг нечта йўли мавжуд?

 

Икки хил йўл мавжуд:

 

– тест имтиҳони асосида;

 

– ҳеч қандай синовларсиз.

 

Қайси ҳолларда диплом синовларсиз тан олинади?

 

Тест синовисиз нострификациядан ўтказиш қуйидагича амалга оширилади:

 

– халқаро нуфузли ташкилотларнинг рейтингларида ТОP-1000 таликка кирган университетларда таҳсил олганлар:

– Quacquarelli Symonds (QS);

– Times Higher Education (THE);

– Academic Ranking of World Universities (ARWU).

– халқаро шартномалар, Президент ёки ҳукумат ҳужжатлари асосида хорижда таълим олганлар;

– Президент ва ҳукумат ҳужжатлари билан Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий ОТМларда таҳсил олганлар;

– хорижий давлатлар томонидан ажратилган квоталар (грантлар) асосида, вазирликлар йўлланмаси билан ўқиганларнинг дипломлари тўғридан тўғри (махсус синовларсиз) тан олинади.

 

Бошқа ҳолларда нима талаб қилинади?

 

Қолган барча ҳолатларда мутахассислик бўйича тест синови топшириш талаб этилади.

 

Ариза топшириш тартиби қандай?

 

Дипломни тан олиш учун аризалар:

 

1. Давлат хизматлари марказлари орқали;

 

2. ёки мй.гов.уз – Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади.

 

Нострификация учун керакли ҳужжатлар нималар?

 

– диплом ва илованинг асли (ариза топширилгач қайтарилади);

– диплом ва илованинг давлат тилига нотариал тасдиқланган таржимаси (2 нусхада);

– паспорт ва унинг нусхаси;

– давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанция.

 

 

Тўлов миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари.

 

my.gov.uz орқали топширганларга – 10% чегирма;

– И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда «ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да рўйхатда бўлганларга – 50% чегирма мавжуд.

 

Онлайн топширишда ҳужжатлар қандай тақдим этилади?

 

my.gov.uz орқали ариза топширишда ҳужжатлар PDF шаклида сканер қилиб жойланади.

 

Махсус имтиҳон қандай ўтказилади?

 

Экспертлар томонидан ижобий хулоса олинган аризачилар тест синови топширадилар. Тест бўлишидан 5 кун олдин эълон қилинади.

 

Имтиҳон тартиби:

 

– 50 та тест саволи;

– ҳар бир саволга 2 дақиқа (жами 100 дақиқа);

– ҳар бир тўғри жавоб – 2 балл;

– жами 100 баллик тизимда 54 балл ва ундан юқори натижа – муваффақиятли ҳисобланади.

 

 

54 баллдан кам тўплаганлар диплом тан олинмаган ҳисобланади, бироқ улар кейинроқ яна қайта топширишлари мумкин. Етарли балл тўплаганларга дипломни тан олинганлиги тўғрисида гувоҳнома берилади.