Касбий таълим тизимида ишлаб чиқариш устаси ва ўқувчи нисбати 1:20 қилиб белгиланди

Касбий таълим тизимида ишлаб чиқариш устаси ва ўқувчи нисбати 1:20 қилиб белгиланди

Президентнинг ПҚ–316-сон қарорига кўра, техникумларда бир нафар ишлаб чиқариш таълими устасига тўғри келадиган ўқувчилар сони нисбатининг чекланган нормативи 1:20 нисбатда белгиланди.

 

 

Бунда ушбу тизим:

 

 

– 2026/2027-ўқув йилида Касбий таълим агентлиги томонидан танланган 50 та;

– 2027/2028-ўқув йилидан эса қолган барча техникумларда жорий этилади.

 

 

2026 йил 1 январдан бошлаб ишлаб чиқариш таълими устаси штат бирликлари учун ажратиладиган иш ҳақи фондини ҳисоблашда ишлаб чиқариш таълими устаси базавий тариф ставкаси умумий ўрта таълим ташкилоти биринчи малака тоифали ўқитувчисининг базавий тариф ставкасига тенг миқдорларда олинади.

 

 

Шунингдек, техникум директорига ишлаб чиқариш таълими устаси штат бирликлари учун ажратилган иш ҳақи фонди доирасида:

 

– ишлаб чиқариш таълими устаси штат бирликлари сонини тасдиқлаш;

– меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда, умумий ўрта таълим ташкилоти биринчи малака тоифали ўқитувчисининг тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик устама ва қўшимчаларни мустақил белгилаш ҳуқуқи берилади.

 

 

Бунда бир нафар ходимнинг ойлик иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 бараваригача белгиланишига рухсат берилади.