Австралия таълим вазири хорижий талабаларни қабул қилиш квотасини оширишини маълум қилди

Австралия таълим вазири хорижий талабаларни қабул қилиш квотасини оширишини маълум қилди

Австралия таълим вазири Джейсон Клэр мамлакатнинг халқаро таълим тизимида 2026 йилда амалга ошириладиган ўзгаришларни эълон қилди. Энг муҳим янгиликлардан бири хорижий талабаларни қабул қилиш квотасининг 25 минг ўринга оширилишидир.

 

 

Маълум қилинишича, 2025 йилда давлат университетларига 145 минг, хусусий олийгоҳларга 30 минг, касбий тайёрлов муассасаларига эса 95 минг нафар талаба қабул қилиш рухсат этилган. Бир йил ўтиб, умумий квота 270 мингдан 295 минг нафаргача кенгайтирилади.

 

 

Таълим вазирлиги, шунингдек, Австралияда ўрта мактабни тамомлаган хорижлик битирувчиларни тайёрлов дастурларига ва давлат университет ҳамда коллежларига квотадан ташқари қабул қилишни йўлга қўйган. Мутахассислар бу қарорни ижобий баҳолашди, чунки илгари бундай битирувчилар ўқишга кириш имконини кўпинча йўқотишган — улар имтиҳон натижаларини олган пайтда хорижий талабалар учун ажратилган квота аллақачон тўлиб бўлган.

 

 

Австралия таълим тизими ҳар бир ўқув муассасаси учун ҳар йили хорижлик талабалар сонига индивидуал лимит белгилайди. Ҳукумат 2026 йилда бу лимитлар камайтирилмаслигини тасдиқлаган. Давлат университетларига эса хорижий талабалар сонини кўпайтириш бўйича ариза топшириш имконияти берилади.

 

«Халқаро таълим нафақат мамлакат иқтисодий даромадига ҳисса қўшади, балки бошқа давлатлар билан дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади. Ушбу соҳа миллий манфаатлар ҳамда талабалар ва университетларнинг эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда ривожланиши зарур», — деди таълим вазири Джейсон Клэр.

 

Буни университетлар ҳамжамияти эълон қилинган ўзгаришларни ижобий кутиб олган.