Малака оширишда энг яхши натижа кўрсатган 50 нафар техникум ўқитувчиси хорижга юборилади

Малака оширишда энг яхши натижа кўрсатган 50 нафар техникум ўқитувчиси хорижга юборилади

Президентнинг ПҚ–316-сон қарорига кўра, техникумлар педагоглари малакасини оширишнинг қуйидаги тартиби белгиланди:

 

 

– умумтаълим фанлари ўқитувчиларининг малакаси А. Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институти ҳамда ҳудудий педагогик маҳорат марказларида;

 

– махсус фан ўқитувчиларининг малакаси етакчи олий таълим ташкилотларида;

 

– ишлаб чиқариш таълими усталарининг малакаси ҳудудий илғор касбий маҳорат техникумлари ҳамда тегишли соҳалар бўйича малака ошириш фаолиятини олиб борувчи ташкилотларда амалга оширилади.

 

 

Ҳар йили малака ошириш жараёнида энг яхши натижа кўрсатган 50 нафардан ишлаб чиқариш таълими устаси, умумтаълим фанлари ва махсус фан ўқитувчилари малакасини ошириш учун хорижга юборилади.