«Сунъий интеллект – мактаб» намунавий лойиҳасини амалга оширилиши мумкин

«Сунъий интеллект – мактаб» намунавий лойиҳасини амалга оширилиши мумкин

Бугун, 30 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандда ўтаётган ЮНEСКО Бош конференцияси 43-сессиясининг очилиш маросимида нутқ сўзлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

 

Ўзбекистоннинг ташаббуси билан «Хива жараёни: Марказий Осиёда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш» резолюцияси, (2021 йил), «Кичик ёшдаги болаларга ғамхўрлик қилиш ва таълим бериш бўйича Тошкент декларацияси» ҳамда «Ахборотдан эркин фойдаланиш халқаро куни муносабати билан Тошкент декларацияси» (2023 йил) каби муҳим ҳужжатлар қабул қилинди», деди Президент.

 

Самарқанддаги Бош конференция доирасида юртимизда қатор қўшимча тадбирлар ўтказилади. Жумладан, кўҳна Бухорода илк марта замонавий санъат биенналеси бўлиб ўтмоқда, пойтахтда ЮНEСКО шафелигида Мактабгача таълимни ривожлантириш минтақавий маркази очилади, Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНEСКО – Ўзбекистон халқаро мукофотининг совриндорларини тақдирланади, музейлар фаолиятида сунъий интеллектнинг ўрни ва аҳамиятига бағишланган халқаро анжуман ташкил этилади, Ўзбекистон олий таълим соҳасидаги квалификацияларни тан олишга оид Глобал конвенцияга ҳам қўшилади.

 

Шавкат Мирзиёев ахборот технологияларини пухта ўзлаштирган ва креатив фикрлайдиган янги авлодни тарбиялаш устувор вазифа эканини айтиб, сунъий интеллектни таълим тизимига кенг жорий этиш мақсадида юртимизда ЮНEСКО иштирокида «Сунъий интеллект – мактаб» намунавий лойиҳасини амалга оширишга тайёрлигини маълум қилди.

 

«Дунё маънавий хазинасини жамлаган ушбу дастур яратилган санани ҳар йили нишонлаш мақсадида 19 ноябрни «Ҳужжатли мерос халқаро куни», деб эълон қилишни, шунингдек, ЮНEСКО тузилмасига кирадиган Рақамли мерос бўйича халқаро институтни ташкил этишни таклиф қиламиз» деди Шавкат Мирзиёев.