Ўриндош ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилишдан қанча вақт олдин огоҳлантириш берилиши керак?

Ўриндош ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилишдан қанча вақт олдин огоҳлантириш берилиши керак?

Меҳнат кодекснинг 441-моддасига асосан мазкур ишга ўзи учун асосий иш жойи бўлган ходим қабул қилинган тақдирда, иш берувчи бу ҳақда ўриндошни меҳнат шартномаси бекор қилингунига қадар камида икки ҳафта олдин ёзма шаклда огоҳлантиради ёхуд мутаносиб миқдорда пулли компенсация тўлаши белгиланган. Яъни иш берувчи ўриндош ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилган тақдирда уни икки ҳафта олдин огоҳлантириши шарт.

 

Бундан ташқари ишдан бўшатиш нафақаси ҳам тўланади. Меҳнат кодексининг 442-моддасига асосан ўриндошлик (ички ёки ташқи) асосида ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномаси ушбу Кодекс 173-моддасининг иккинчи қисмида ҳамда 441-моддасида назарда тутилган қўшимча асослар бўйича бекор қилинганида ходимга ишдан бўшатиш нафақаси икки ҳафталик ўртача иш ҳақи миқдорида тўланади. Эътибор берган бўлсангиз, икки ҳафталик ишдан бўшатиш нафақаси икки ҳафталик ўртача иш ҳақи миқдорида тўланади.

 

Шу ўринда тушунтириш бериб ўтайлик, кодекснинг 173-моддаси иккинчи қисми умумий тарзда қайси ҳолатларда ишдан бўшатиш нафақаси тўланишини тартибга солади.