«Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги ЎРҚ-901-сон қонунга кўра, қуйидаги шахсларнинг педагогик фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди:
– қонуний кучга кирган суд ҳукмига мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар;
– қонунчиликда белгиланган тартибда суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
– педагогик фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлари бўлган шахслар;
– психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турган шахслар.
Қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахсларни педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимларга қабул қилиш ман этилади.
84