1 ноябрда 5-11-синф ўқувчилари учун ЧСБ имтиҳонлари анъанавий (қоғоз) шаклда ўтказилади

1 ноябрда 5-11-синф ўқувчилари учун ЧСБ имтиҳонлари анъанавий (қоғоз) шаклда ўтказилади

Хабарингиз бор, 2025-2026-ўқув йилида Тошкент вилоятидаги 327 та умумтаълим мактабида янги баҳолаш тизими жорий этилди.

 

 

Жорий йилнинг 23-30 октябрь кунлари мазкур мактабларнинг 227 тасида онлайн, 45 тасида офлайн, 55 тасида гибрид (5-9-синфлар офлайн, 10-11-синфлар онлайн) тарзда ўқувчилар 1-чорак якуни бўйича марказлашган сумматив баҳолаш жараёнларини амалга оширади.

 

 

Айни пайтда умумтаълим мактабларининг 11-синф ўқувчилари алгебра, инглиз тили фанларидан онлайн жараёнларда иштирок этмоқдалар.

 

 

Маълумот учун: жорий ўқув йилининг I чорак якуни бўйича билимни баҳолашнинг янги тартиби жорий этилган умумтаълим мактабларининг 5-11-синф ўқувчилари учун чораклик сумматив баҳолаш (ЧСБ) синовлари марказлашган тартибда ўтказилиши белгиланган.

 

 

Унга кўра:

 

– 23-30 октябрь кунлари — онлайн (компьютерда) шаклда;

 

– 1 ноябрь куни — анъанавий (қоғозда) шаклда ташкил этилади.

 

 

Мазкур ўқув чорагида марказлашган ЧСБ фанлари қуйидагича тарзда ўтказилиши белгиланган:

 

 

5-6-синфлар — математика, она тили фанлари;

 

7-синф — Ўзбекистон тарихи, биология фанлари;

 

8-синф — алгебра, физика фанлари;

 

9-синф — алгебра, она тили фанлари;

 

10-синф — алгебра, кимё фанлари;

 

11-синф — алгебра, инглиз тили фанлари.