Миллий сертификат тест материаллари сотилаётгани юзасидан БМБА ўз муносабатини билдирди

Миллий сертификат тест материаллари сотилаётгани юзасидан БМБА ўз муносабатини билдирди

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар она тили ва адабиёт фанидан бўлиб ўтадиган миллий сертификат имтиҳонлари олдидан «тест саволлари ва уларнинг жавоблари сотилаётгани» ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.

 

 

Бу бўйича Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги расмий муносабатини билдирди.

 

 

Унга кўра, ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган тест материаллари олдинги имтиҳонларда қўлланилган саволлар бўлиб, уларнинг яқин кунларда бўлиб ўтадиган миллий сертификат имтиҳонлари билан ҳеч қандай алоқаси йўқ.

 

«Шунингдек, шубҳали ҳолатлар юзасидан қуйидаги ҳавола орқали Агентликка ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз:

https://gov.uz/oz/uzbmb/anti-corruption », – дейилади хабарда.