Энергетика вазири Аграр университетдаги ёнғинга қуёш панеллари сабаб бўлмаганини таъкидлади

Энергетика вазири Аграр университетдаги ёнғинга қуёш панеллари сабаб бўлмаганини таъкидлади

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Аграр университетдаги ёнғинга «томдаги қуёш панеллари сабаб» деган хабарларни инкор этди.

 

 

Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг маълум қилишича, аҳоли орасида қуёш панелларининг хавфсизлиги ёки салбий томони ҳақидаги асоссиз тарғиботлар ҳам йўқ эмас.

 

 

Унинг таъкидлашича, Аграр университетдаги ёнғин бўйича «томдаги қуёш панеллари сабаб бўлган» деган миш-мишлар ҳам текширувларда тасдиқланмаган.

 

«Аслида ёнғин юзага келган вақтда қуёш панеллари ишламаётган, яъни электр энергиясини генерация қилмаётган бўлган. Аммо олов натижасида ёруғлик пайдо бўлгандан кейин қуёш панелларида генерация бўлган, буларнинг ҳаммаси инверторда қайд этилган. Биз тергов ва суриштирув жараёнида ҳамма маълумотларни кўрсатиб берганимиздан кейин, тушунишди», — деди энергетика вазири.

 

Маълумот учун: 2024 йил 30 сентябрь куни Аграр университети биносида кучли ёнғин содир бўлган ва 15 та экипаж жалб этилган ҳолда 2 соат давомида ўчирилган эди.