2027 йилдан ишга қабул қилишда малака сертификати талаб этиладиган тизим йўлга қўйилади

2027 йилдан ишга қабул қилишда малака сертификати талаб этиладиган тизим йўлга қўйилади

Президентнинг 2025 йил 23 октябрдаги ПФ-190-сон фармони ижроси доирасида касбий малакани ошириш ва меҳнат бозорида рақобатбардош кадрлар тайёрлаш мақсадида малака даражасига эга ходимларни ишга қабул қилишнинг янги тизими жорий этилади.

 

 

Янги тартибга кўра, 2027 йилдан босқичма-босқич Машғулотларнинг миллий классификаторида белгиланган касб ва лавозимлар бўйича зарур малака даражасига эга диплом ёки малака сертификати бўлган ходимлар ишга қабул қилинади.

 

 

Бу тизим қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

 

 

– 2027 йил 1 январдан Наманган, Самарқанд ва Тошкент шаҳарлари бўйича туризм, косметология ва умумий овқатланиш соҳаларида;

 

– 2027 йил 1 июндан шу ҳудудларда қурилиш соҳасидаги касб ва лавозимлар бўйича;

 

– 2028 йил 1 январдан бутун республика бўйича барча касб ва лавозимлар учун татбиқ этилади.

 

 

Шунингдек, норасмий ва информал таълим орқали ёки амалий тажриба асосида эгалланган кўникмалар ҳам малакани баҳолаш марказлари томонидан баҳоланиш орқали тан олинади.

 

 

Мазкур тизим касбий малака талабларини аниқлаштириш, меҳнат бозорида малакали мутахассислар улушини ошириш ва таълим сифатини янада яхшилашга хизмат қилади.