Давлат ташкилотларига касбга ўқитиш бўйича буюртмаларни тўғридан-тўғри жойлаштириш тартиби жорий этилади

Давлат ташкилотларига касбга ўқитиш бўйича буюртмаларни тўғридан-тўғри жойлаштириш тартиби жорий этилади

Президентнинг 2025 йил 23 октябрдаги «Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–316-сон қарори қабул қилинди.

 

 

Фармон ижроси доирасида касбий таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича янги тартиб жорий этилади.

 

 

Эндиликда давлат органлари ва ташкилотларига касбга ўқитиш бўйича буюртмаларни давлат техникумларига тўғридан-тўғри жойлаштириш ва молиялаштириш имконияти яратилади.

 

 

Бу тартибга кўра:

 

– буюртма асосида тўланган маблағлар техникумларнинг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамларига ўтказилади;

 

– давлат техникумлари таълим хизматлари нархини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб мустақил белгилайди;

 

– мутахассисларни тўғридан-тўғри шартнома асосида жалб қилиш амалиёти йўлга қўйилади.

 

 

Мазкур янгилик касбий таълим тизимида иқтисодий мустақилликни кенгайтириш, ўқув жараёнининг сифатини ошириш ва меҳнат бозори талабларига мос кадрлар тайёрлашга хизмат қилади.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish